Get Mystery Box with random crypto!

PARIZODA KURAKHMEDOVA

Logo del canale telegramma parizodakurakhmedova - PARIZODA KURAKHMEDOVA P
Logo del canale telegramma parizodakurakhmedova - PARIZODA KURAKHMEDOVA
Indirizzo del canale: @parizodakurakhmedova
Categorie: Psicologia
Lingua: Italiano
Abbonati: 12.60K
Descrizione dal canale

🔖Олий маьлумотли психолог
🤍Сексолог
⚡️Муносабатлар бўйича эксперт
❤️‍🩹Гештальт терапевт
@ParizodToxirovna 👈🏻консультация учун

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Gli ultimi messaggi 5

2023-07-12 11:28:01 Парилар, бугун соат

19:30 да “Совиб қолган эркак” номли



ўтказамиз биргаликда. Мана шу каналда жавобсиз саволларингизга жавоб оласиз.

Эфир давомида:
1.Муносабатларда нега эркак аёлдан совиб қолади, жинсий яқинликни истамайди?
2.Эркак кишидан меҳр, эътибор кўриш учун нима қилиш керак?
3.Эркак совуқлашишида аёлнинг хатолари
4.Аёлдаги уятчанлик яхшими ёки ёмон?
5.Совуқ эркакни иситиш. Қалбингиздагини тушунтира олиш.

каби қизиқарли ва АКТУАЛ масалаларда гаплашамиз!
781 views08:28
Aprire / Come
2023-07-12 11:20:35 Live stream scheduled for Jul 12 at 14:30
08:20
Aprire / Come
2023-07-12 06:19:24
СЕВГИНИНГ 5 ТИЛИ

Муҳаббат ҳар куни изҳор қилиб турилса, қандай яхши!
Айниқса, биз аёллар ёримизнинг севгисини ҳар лаҳзада ҳис қилишни истаймиз.
Маслаҳатимиз: эслатма сифатида мана шу постни жуфтингизга юбориб қўйинг.

Сизга ёрингиз кўпроқ қайси тилда севги изҳори қилади?
1.3K views03:19
Aprire / Come
2023-07-11 18:12:00
УФФ, ЧАРЧАДИМ! Улгурмадим”-деб эмас,

“СОҒИНДИМ!”

деган сўз билан кутиб олинг ёрингизни. Шунда уйингиз бахт нурлари билан ёришади.

Парилар, сиз ёрингизни нима деб кутиб оласиз?

@parizodakurakhmedova
845 viewsedited  15:12
Aprire / Come
2023-07-11 09:21:04 ЭРИМ МЕНГА ҚАРАМАЙДИ!

Агар эркак ва аёл муносабатларида ўзаро тушунмовчилик, қарама-қарши қарашлар пайдо бўлиб, муносабатлар дарз кетаётган бўлса

МАНА ШУ ГАЙД сизга вазиятни англашда ёрдам беради!

Парилар, эрингиз билан айнан қайси масалаларда фикрингиз бир жойдан чиқмай қолади?
409 views06:21
Aprire / Come
2023-07-10 14:37:35
Севгининг таърифи турлича, шакли ҳар хил. Ким учундир бир даста чиройли букет севги бўлса, ким учундир тонгда ётоққа олиб кириб берилган бир финжон иссиқ қаҳва севги. Уни ҳамма ўз қарашича тушунади.

Севги қанчалик турлича бўлса, севган инсонлар ҳам шундай турлича бўлишади. Кимдир гул каби нозик ва садосиз севса, кимдир шамол каби шиддат билан севади.

Муҳими, мана шу севгингиз ёрингизга ва сизга янги ҳаёт ва унда яшаш учун завқ берсин.

Сизчи? Сиз қандай севасиз?
1.0K viewsedited  11:37
Aprire / Come
2023-07-10 06:58:08
Эркак киши хеч қачон йиғламайди!
Эркак доим жиддий бўлиши керак!
Эркак кучли бўлиши керак!

Аслида, эркаклар ҳам инсон, улар ҳам йиғлайди ва бу нарса уларнинг эиоционал ҳолати учун ҳам муҳим. Бунинг ҳеч уятли жойи йўқ.

Эркак киши доимо жиддий бўлиши шарт эмас. Инсон ўз ҳолича бўлиши керак. Эркаклар – бу шундай инсонларки, уларни борича қабул қилишларини хоҳлашади.

Доим ҳам кучли бўлиш қийин. Бу ерда гап жисмоний куч ҳақида эмас, балки руҳий ва маънавий қувват ҳақида кетмоқда. Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, инсон стресс ва депрессияга тушиб қолади. “Ўзингни қўлга ол, сен эркаксанку!”- каби сўзлар бу вазиятда ёрдам бермайди.

Эркакка қийинчилик вақтида яқин инсонининг қўллаб-қувватлови руҳий далда бўлади.
“Мен доим сиз биланман!”, “Ҳаммасини бирга енгиб ўтамиз!”, “Сизга ишонаман, сиз буни енгиб ўтасиз!”- деган ширин сўзлар унга малҳам бўлади, ҳурлиқолар!

Ёрингизга тез-тез ширин сўзлар айтиб турасизми?
У сиқилганда унга қандай ёрдам берасиз?
1.5K viewsedited  03:58
Aprire / Come
2023-07-09 12:06:59
ТЎҒРИ АЙТИШНИ ЎРГАНИНГ!

Эркак киши “намёк”ларни ҳар доим ҳам тушунавермайди. Чунки эркаклар дангал ва очиқ гапирувчи жинс вакиллари. Аёллар эса уларга ичидагиларни тушунтира олмай хуноб бўлишади.

Қадрли аёллар, эрингизга тушунтиришни ўрганинг, чиройли оҳанг билан дилдагини айтишни билинг. Айтайлик, эрингиз тўшакда сиз кутгандек завқ бера олмадими, сиқилиб, қобиққа ўралиб юриш ўрнига буни ўзига чиройли қилиб тушунтиринг.

Амин бўлингки, келаси сафар сиз истаган нарсани беришга ҳаракат қилади ёрингиз. Шунчаки сиз чиройли оҳанг ва тўғри танланган сўз билан айтишни ўрганинг.

Сиз ёрингизга эътирозларингизни қандай оҳангда ва қачон айтасиз?
Фурсатини пойлааааб атасизми ёки ўзингизга қулай вақтдами?
1.7K viewsedited  09:06
Aprire / Come
2023-07-09 08:00:53
Биз ким бўлишимиздан катъий назар, малика бўламизми, ҳамма нарсамиз муҳайё бўладими, фарқи йўқ, ҳар биримизнинг камчиликларимиз бор…

Ҳар қандай ҳолатда, қайсидир фазилатларимиз ёки ҳаракатларимиз кимгадир мос келмаслиги ёки ёқмаслиги мумкин.

Аммо бошқа инсонлар учун, маълум бир инсонга ёқмаётган нарса, камчилик эмас, балки яхши фазилат бўлиб кўринади.
Ёки шу инсон бу камчиликларга умуман эътибор бермайди. Мана шу инсон “бизнинг инсонимиз” бўлади.

Биз ҳам қулай ва музмунли ҳаётда яшаш учун мана шу камчиликларимиз билан қабул қиладиган инсонни танлаймиз.

Ҳар бирингизга мана шундай бахт насиб этсин!
ЯКШАНБАнгиз чиройли ўтсин!

@parizodakurakhmedova
1.7K views05:00
Aprire / Come
2023-07-08 19:09:43
Муносабатлар қулай, соғлом бўлиши керак. Сиз жуфтингиз билан ҳар доим, ҳар қандай вазиятда умумий нуқтани топа олишингиз лозим.
Бундай муносабатлар мажбурият ёки бурч эмас, балки келишув асосида қурилиши зарур.
Қачонки икки инсон бир-бирини ҳурмат қилса ва тушунса, муносабатлар мустаҳкам бўлади.

Шундай жуфтликлар борки, улар бир-бирини тўлдиришади, камчиликларига кўз юмиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам, жуфтини ёнида бўлиб, уни ҳимоя қила олишади. Бундай жуфтликлар қандайдир манфаат учун эмас, бир-бирларисиз яшай олмаганликлари сабабли доим бирга бўлишади.

Сизга ҳам мана шундай ҳақиқий бахтни тилаб қоламиз.
1.8K viewsedited  16:09
Aprire / Come