Get Mystery Box with random crypto!

E 9 Viza Korea

Logo del canale telegramma migrationuzkorea - E 9 Viza Korea E
Logo del canale telegramma migrationuzkorea - E 9 Viza Korea
Indirizzo del canale: @migrationuzkorea
Categorie: Uncategorized
Lingua: Italiano
Abbonati: 327
Descrizione dal canale

E 9 vizasi bo'yicha Korea Respublikasida vaqtincha mehnat faolyatini olib borishni hohlagan fuqorolar uchun rasmiy kanal
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Мурожаат учун:
71 202 33 55, 71 200 0061, 1282
https://t.me/migrationuzkoreaa

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Gli ultimi messaggi 2

2022-12-24 04:41:16 Корея Республикасида E-7 виза (малакали ишчи) асосида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Корея Республикасининг “Samsung Heavy Industries” кемасозлик ташкилоти ўртасида имзоланган келишувга асосан, ушбу корхонада бўёқчи ва электрик мутахассисликлари бўйича танлов ўтказилмоқда.

Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 26 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача фақат қуйидаги талабларга жавоб берадиган соҳа мутахассислари labormigration.uz дастурий мажмуаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин:

1. 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Бўёқчи (архитектура муҳандислиги, кимё ва кимёвий материаллар муҳандислиги, машинасозлик муҳандислиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш муҳандислиги), электрик (электр машиналари ва электр технологиялари муҳандислиги, энергетика машиносозлик ва кон электромеханик муҳандислиги) бўйича олий маълумотга ва камида 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши;
3. Хорижга чиқиш учун тақиқ бўлмаслик;
4. Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган бўлиш;
5. Дальтоник (ранг ажратолмаслик) бўлмаслик;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи бўлмаслик;
7. Судланмаган бўлиш.

Онлайн рўйхатдан ўтиш

Рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:
1. Телефон рақами;
2. Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серия ва рақами;
3. Яшаш манзили (вилоят, шаҳар, туман, МФЙ, кўча ва хонадон);
4. Диплом ва диплом иловаси;
5. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчаси).

Эслатма: Маълумотларни лотин алифбосида киритиш зарур.

Рўйхатдан ўтиш учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1. Хорижга чиқиш паспорти (ламинат қилинган томони сифатли, рангли, PDF форматида);
Паспортни юклаш намунаси
2. Диплом (PDF форматида);
3. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчаси, PDF форматида).

Эслатма
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги номзодларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.
Техник носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатдан ўтиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун: 71 202-33-55
1.1K viewsMirzaolim, edited  01:41
Aprire / Come
2022-11-23 04:31:23 Кореяга бориб келиб 31 октябрдан 4 ноябргача бўлиб ўтган тест жавоблари эълон қилинди.

Жами ўтганлар сони 440 нафарни ташкил қилади.
Текшириш бу ерда

Барчага омад тилаймиз.

https://t.me/Epsuzbekistan
1.2K viewsMirzaolim, edited  01:31
Aprire / Come
2022-11-15 14:26:31 Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун 2022 йилда бўлиб ўтган EPS-Topik тест имтиҳони тўғрисида эълон

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги сайти ҳамда телеграм канали орқали тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар маълумотларини SPAS базасига киритиш жараёни шу йилнинг 1 декабрь санасига қадар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

SPAS базасига фуқаролар маълумотларини жойлаштириш тизимига ўзгартириш киритилгани сабабли, янги намунадаги сканерлар орқали паспортдан нусха олиш учун номзодлардан рўйхатда кўрсатилган саналарда хорижга чиқиш паспорти ҳамда тўлдирилган анкета билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига келиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, маълумотларни базага киритиш жараёни соат 9:00 дан соат 18:00га қадар амалга оширилади.

Номзодлар рўйхатини кўриш

Анкета намунасини юклаб олиш

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/Epsuzbekistan
1.6K viewsMirzaolim, edited  11:26
Aprire / Come
2022-11-02 14:40:28
2022 йилда EPS-Topik тести ҳамда малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

Ҳозирги вақтда 2022 йилнинг август ойида EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган 2119 нафар фуқаронинг шахсий маълумотлари Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан ҳамкорликда SPAS базасига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, фуқароларнинг шахсий маълумотлари жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар SPAS базасига киритилишини маълум қиламиз.

https://t.me/Epsuzbekistan
1.6K viewsMirzaolim, edited  11:40
Aprire / Come
2022-10-30 14:48:24 Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун
махсус тест имтиҳони 2022 йил 31 октябрдан 4 ноябргача бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй, “Ишга марҳамат” мономаркази биноси.

Номзодлар рўйхати

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
965 viewsMirzaolim, 11:48
Aprire / Come
2022-10-28 15:25:33 Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун
махсус тест имтиҳони 2022 йил 31 октябрдан 4 ноябргача бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй, “Ишга марҳамат” мономаркази биноси.

Номзодлар рўйхати

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/Epsuzbekistan
918 viewsMirzaolim, edited  12:25
Aprire / Come