Get Mystery Box with random crypto!

УГИЛ ТАРБИЯСИДА КИЧИК ТАВСИЯЛАР Угиллар тарбиясидаги кичик та | English Montessori School by Mahliyo

УГИЛ ТАРБИЯСИДА КИЧИК ТАВСИЯЛАР

Угиллар тарбиясидаги кичик тавсияларим билан булишаман:
1. Угилларимни нафсини узим урнак булиб тарбиялайман - НАФСНИНГ 7 ТА МАРТАБАСИ БУЛИБ. доим уни мониторинг килишни ургатаман. Нафсини таниса, Роббисини танийди - ОЛГАН ИЛМЛАРИГА АМАЛ КИЛИШИ ВА НАФСИНИ ДОИМ ИСЛОХ КИЛИШИ УЧУН!
2. Угилларимни калб холатини диагностика килиб, калб хасталикларини уларга танитиб бораман - «ТАНАДА 1 парча гушт бор, у соглом булса, бутун тана соглом булади, унинг номи калбдир» (хадисдан) - РУХИЯТИ СОГЛОМ БУЛИШИ УЧУН!
3. Фарзандларимни темпераменти (мизожини) узига хам танитиб, шунга кура тарбиялайман, йуналтираман, мизожга кура эса оакатланишига эьтибор бераман - ТЕМПЕРАМЕНТ ВА МИЗОЖ 4 хил булади, буни хар бир ота-она билиши керак - ТАНАСИ СОГЛОМ БУЛИШИ УЧУН!
4. Угилларимни психотипига кура тарбиялайман, устунликларига эьтибор бераман, камчиликларига эмас (гипертим боламга ишонч билдириб ва х.к.) - ГИПЕРТИМ, ЭПИЛЕПТОИД, ШИЗОИД, АСТЕНИК, ПСИХИАСТЕНИК, ИСТЕРОИД, ПАРАНОИД ва х.к. типларини узингиз ва фарзандингизда билиб олишингиз керак - УЗ ТИПИНИ БИЛИБ, устунликларини юксалтириш оркали, камчиликлари камайиб кетиши учун.
5. Болаларимнинг интеллектнинг кайси бири устун (рационал еки эмоционал) ва куп интеллект теориясига кура касбга йуналтиришга харакат киламан - Ховард-Гарднер теориясига кура, ИЧКИ, ТАБИИЙ, ИЖТИМОИЙ ва х.к. интеллект турлари мавжуд - ХАЕТДА УЗ СЕВИМЛИ КАСБИ БУЛИШИ УЧУН.
6. Угилларимни доим куллаб-кувватлайман хар бир кадамида, хар бир кичик ишида (сен кила оласан, сенга ишонаман, уддалайсан, катта иш килдинг хозир) - УЗИГА БУЛГАН ИШОНЧИ БАЛАНД БУЛИШИ УЧУН!
7. Угилларимни тарбия килишда чолим билан бир фикрда коламан доим (доим хам хамфикр булмаймиз, лекин болалардан холи келишиб оламиз доим), эр-хотин ва бир уйда буви-бувалар булса хатто улар билан хам тарбия масаласида бир карорга келиб олиш керак - УГИЛ ВА КИЗ ТАРБИЯСИДА ЭР-ХОТИН БИР ХИЛ ФИКРДА БУЛИШИ МУХИМ!
7. Угилларимни килган ишларини мактайман доим, кош-кузини эмас (лекин шу ерда кичик хатоимни англадим, угилларим узини чиройли хисобламас экан, 1 марта булса хам айтиб, англатиб куйиш керак экан) - ЭРКАКЛАРГА ХОС УДДАБУРОНЛИК, МАРДЛИК ШАКЛЛАНИШИ УЧУН!
8. Угиллар ва эркаклар табиатан кучли, биз аеллар эса ожизамиз. Хар бир ишда улардан ердам сурашга уялмаслик, ердам беришганда эса эьтироф этиш (менга катта ердам килдинг болам, огиримни енгил килдинг, менга канчалик ердам берганингни хатто тасаввур хам килолмайсан) - АЕЛЛАРНИ ДОИМ ХИМОЯ КИЛИШ КЕРАК, УЛАРГА ЕРДАМ БЕРИШ КЕРАК ДЕГАН ХИМОЯЧИ БУЛИШИ УЧУН!
9. Уйда хам ишлашда чарчамайман, доим трансактанализ (танкид килмайман, куллаб-кувватлайман), рационал психотерапияни куллайман - МАНТИКИЙ, ТАНКИДИЙ, мустакил фикрлаши учун!
10. ЭНГ МУХИМИ - диний ва дуневий тарбияни бирдай оборишга харакат киламан, асосийси чол-кампир урнак буламиз бунда - ИСЛОМИЙ ТАРБИЯНИНГ 7 ТАМОЙИЛИГА - ИНТЕЛЛЕКТУАЛ, МЕХНАТ, РУХИЙ, МАЬНАВИЙ, ЭМОЦИОНАЛ, ЖИСМОНИЙ, ЖАМОАВИЙ амал килишга харакатдамиз!

Сизда-чи угиллар борми, хозир улар неччи ешда ва натижа берган кандай тарбия усули билан булиша оласиз?

P.S. тепадаги пунктларга 100% амал килсам, болаларим идеал булиши керак, хар холда харакат килаяпмиз, харакат биздан - натижа эса Аллохдан! Аллох - Роб (тарбиячи), тарбияни Эгасига топширамиз!

Dr. Gavhar Darvish

@Psixoterapevtuz
@englishmontessori_withmykids

TeleGRAM | Instagram | Telegram